
Миср хавфсизлик кучлари қатор рейдларни амалга оширди, унинг доирасида Синай ярим ороли шимолида 30 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «Reuters»га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.
Ҳарбий амалиётлар сўнгги тўрт кун давомида ўтказилди.
Таъкидланишича, 30 нафар «жуда хавфли» жангари йўқ қилинган.
Бундан ташқари, яна беш нафари ҳибсга олинди, уларнинг қайси гуруҳга аъзо эканлиги очиқланмаган.
14 июль куни Мисрнинг Қизил денгиз бўйида жойлашган Хургада курортида ҳужум рўй бериб, хорижлик сайёҳлар ўлдирилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар