Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ёш йигитларга соқол ўстириш ва қизларга «ўзларини тўлиқ қора кийим билан ўрашни» қонуний равишда тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати Назарбоевнинг Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари билан бўлган учрашуви якунлари бўйича хабар берган, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
«Илмсизлик оқибатида ёшларимиз соқол ўстириб, шимларини калталатишяпти. Ўзини қора матох билан тўлиқ ўраётган қизларнинг ҳам сони ортиб боряпти. Бу на бизнинг анъаналаримизга, на халқимизга мос келади. Буни қонуний тарзда тақиқлаш масаласини ишлаб чиқиш лозим. Қозоқлар қора кийимни мотам даврида кийишади», — деди президент Назарбоев.
Нурсултон Назарбоевнинг таъкидлашича, рақамли технология ривожланаётган даврда Қозоғистон «ноанъанавий оқимлар ташвиқотига» тўсиқ қўйишни уддалаши керак. Зарурат бўлса, давлат Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасини қўллаб-қувватлашга тайёр. Унинг гапларига қараганда, давлат ҳукуматга содиқ мингта имомларнинг профессионал даражасини оширишга кўмак беради.
Қозоғистон президенти маъмуриятининг бу учрашув ҳақидаги хабарига кўра, Назарбоев қозоғистонликлар учун исломнинг ҳанафий мазҳаби анъанавий йўналиш ҳисобланишини айтган. Сўнги йилларда Қозоғистон ҳукуматидагилар мамлакатда исломнинг бошқа оқимлари, хусусан, ваҳобий ва салафий оқимларининг таъсири кучайиб бораётганидан бир неча бор ҳавотир билдиришган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди