
АҚШ Қуролли кучлари штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасининг раиси Жозеф Данфорд маълум қилдики, Россия ҳарбий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда Вашингтон учун «улкан хавф» ҳисобланади.
«Биз Россия билан ядровий суперқудратли давлат сифатида қарама-қаршиликка боришимиз керак эмас, аммо унутмаслик керакки, бу давлат биз учун улкан хавф саналади»,— деган у Аспенеда хавфсизлик масалаларига бағишлаб ўтказилган конференцияда. Жаноб Данфорд Москва ядровий салоҳиятга эга экани ҳамда киберкенгликларда ҳаракат қила олиши мумкинлигини таъкидлаган.
У Москва томонидан кутиладиган хавф даражаси Эрон, Хитой ёки КХДРдан кутиладиган хавфдан кам эмаслигига эътибор қаратган.
У бундай таҳдидга қарши туриш учун НАТО билан ҳамкорликни кучайтириш, Россия билан ҳарбий ва киберхавфсизлик соҳасида рақобат қилиш зарурлигини қўшимча қилиб ўтган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар