Синай ярим оролининг шимолидаги Ал-Ариш шаҳри яқинида жойлашган назорат-ўтказиш пункти ёнида портлаш рўй берди. Ҳодиса оқибатида етти инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Миср қуролли кучлари матбуот хизмати фейсбукда хабар қилмоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.
Таъкидланишича, террорчилар назорат-ўтказиш пунктига жипда келиб, уни кишилар тўпланиб турган жойда портлатиб юборишга уринишган. Бироқ, Миср ҳукумат қўшинларининг танки террорчиларнинг йўлини тўсиб қўйгани айтилмоқда.
Шундан сўнг жангарилар ҳарбийлар билан отишмага киришишди, кейинчалик танк ёнидаги автомобилни портлатиб юборишди.
Воқеа оқибатида тинч аҳоли вакилларидан етти нафари ҳалок бўлди: уч эркак, икки аёл ва икки нафар бола.
Матбуот хизматидан аниқлик киритишларича, агарда автомашина ўтказиш пунктида портлаганида, ўнлаб инсонлар қурбон бўлган бўларди.
Аввалроқ Миср хавфсизлик кучлари Синай ярим ороли шимолида 30 жангарини йўқ қилгани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди