08:33 / 28.07.2017
14 528

Покистонда 20 нафар эркак қамоққа олинди. Улар ўсмир қизнинг номусини булғаганликда айбланди…

Покистонда 20 нафар эркак қамоққа олинди. Улар ўсмир қизнинг номусини булғаганликда айбланди…
Воқеа бундай бўлганди. Яқинда Покистондаги Панжоб вилоятига қарашли Мўлтон шаҳрида жойлашган қишлоқлардан бири кенгаши қўлга олинган эркакларга ҳали вояга етмаган қиз номусини булғаш ҳақида буйруқ берган. Айтишганки, ўша қизнинг акаси бошқа бировнинг 12 ёшли қизини номусидан айирган. Демак, бу жавоб зарбаси ҳисобланган.

Ачинарлиси ва даҳшатлиси, 12 ёшли бегуноҳ қиз ота-онаси ва қариндош-уруғлари кўз ўнгида 20 нафар эркаклар тарафидан зўрланган. Уларни тўхтатишга ҳеч ким журъат эта олмаган. Бунга қишлоқ кенгаши йўл бермаган. Иккала қизнинг ота-онаси ҳам кейинроқ маҳаллий полиция бўлимига шикоят аризаси билан мурожаат этди. Тиббий хулосалар икки қиз ҳақиқатан зўрлангани, номуси поймол қилинганини тасдиқлади.

2002 йили ҳам қишлоқ кенгаши Мухтор Май исмли 28 яшар аёлни зўрлаш ҳақида бир гуруҳ йигитларга буйруқ берган. Бунга аёлнинг 12 ёшли укаси ўзидан ёши улуғ аёл билан жинсий муносабатлар юритгани сабаб бўлганмиш. Қаранг, Май ўзини зўрлаганлар устидан Покистон олий судига шикоят қилди. Аммо суд аризани қаноатлантирмади. Аёлга мамлакатдан чиқиб кетишни таклиф қилди. Лекин Май мамлакатдан чиқиб кетишни хоҳламади. Ўз қишлоғида қолиб қизлар учун мактаб, зўрланган аёллар учун паноҳ берувчи маскан ташкил этди. Орадан маълум вақт ўтиб Май машҳур адвокатга айланди. Ҳатто, у ҳақида «Thumbprint» операсини яратиб, Американинг Нью-Йорк шаҳрида намойиш этищди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда 20 нафар эркак қамоққа олинди. Улар ўсмир қизнинг номусини булғаганликда айбланди…