Воқеа Гонгконгда содир бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларининг айтишича, иорданиялик ўғри заргарлик дўконига кириб борган. Дўкондагилар фақат биргина кассир қизни қолдириб, ўзлари тушликка чиқиб кетишганди. Ўғри кассир қизни бир зарба билан ҳушидан кетказди-ю, темир қутини очишга уринди. Аммо уддасидан чиқа олмади. Сигнализация ишлаб кетди.
Дўконга етиб келган полициячилар кассир қиз полда ҳушдан кетиб ётганига гувоҳ бўлишди. Ўғри эса ўйлаб ҳам ўтирмай, витринадан соф бриллиантларни қўлига олди-да, барчасини ютиб юборди. Полициячилар уни яқин атрофдаги касалхонага олиб боргач, аниқланди. Ўғри нархи 6 миллион долларга тенг жами 9 та соф бриллиантни ютиб юборган экан.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёнида ўғри Иордания фуқароси эканлиги, Гонгконгга сайёҳлик визаси билан ташриф буюргани маълум бўлди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи