20:11 / 30.07.2017
11 299

Хитой ўз кучини намойиш этди (Фото)

Хитой ўз кучини намойиш этди (Фото)
Хитойда Халқ-озодлик армияси ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишлаб ҳарбий парад ташкил этилди. Парад Ички Мўғулистон мухтор ҳудудидаги Чжужихэ машғулот базасида ўтказилди. Бу ҳақда «Xinhua агентлиги»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Парадда ХХР раиси, Марказий ҳарбий кенгаш раиси Си Жингпин ҳам ҳарбий либос кийган ҳолатда иштирок этди. У сафлар қаршисида чиқиш қилди ва «Халқ озодлик армияси исталган хавфни бартараф этишга қодирлигини, мамлакат миллий суверенитети, хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиши» ҳақида гапирди.

Парадда қуруқликдаги қўшинларнинг жанговар гуруҳи, ахборий жангчилар гуруҳи, махсус ҳарбий ҳаракатлар гуруҳи, ҳаво ва ҳаво ҳужумидан мудофаа гуруҳлари, ҳарбий-денгиз кучлари гуруҳи, ҳарбий-ҳаво кучлари гуруҳи, комплекс таъминот гуруҳи, терроризмга қарши кураш гуруҳи, стратегик зарбдор гуруҳи иштирок этди. Парад давомида янги қитъалараро баллистик ракета (DF-31AG) намойиш этилди. Сафлар устида вертолётлар учиб, «1 август» (ХХОА ташкил этилган сана) ва «90» рақами ҳосил қилинди.

Парадда жами ўн мингдан ортиқ ҳарбийлар ва юзлаб ҳарбий техникалар (129 самолёт ва қуруқликда ҳаракатланувчи 571 ҳарбий техника) қатнашган.












arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ўз кучини намойиш этди (Фото)