10:36 / 31.07.2017
14 758

Қримда ўзга сайёраликнинг жасади топилди

Қримда ўзга сайёраликнинг жасади топилди
Бир гуруҳ олимлар Қримда қазиш ишлари олиб бориш жараёнида ўзга сайёраликнинг жасадига тўқнаш келишибди. Жасад ўрганиб чиқилганда, эрамиздан аввалги биринчи, иккинчи асрга тегишли экани аниқланибди.
— Жасад бир ярим яшар болага тегишли, — деди олимлардан бири. — Лекин бўйи, мушаклари ва бошқа аъзоларига назар ташланса, бир ярим яшарга сира ўхшамайди…

Олимлар бу жиҳатини ҳам обдон ўрганиб чиқишди. Яна шу нарса маълум бўлдики, ўша даврларда Қрим ҳудуди Боспорлар подшолигига тегишли бўлган. Подшоликда яшаган, хизмат қилган ҳар бир эркак, жангчи ўта агрессив характерга эга бўлган. Шу сабабли ҳам тахмин қилиндики, ўзга сайёраликни айнан ўша подшолик жангчилари шафқатсизларча ўлдириб, кейин дафн ҳам этишган. Шафқатсизларча ўлдириш деганда, олимлар ўзга сайёраликнинг бош чаноғига ўлдиришдан олдин ўта жиддий жароҳат етказилганини назарда тутган. Шундан кейин ҳам кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга солишган.

Бироқ бошқа бир олимлар гуруҳи бу фикрларни қатъий равишда инкор этди. Уларнинг айтишича, суратдаги бу скелет ўзга сайёраликка тегишли эмас. У Боспор подшолигининг енгилмас жангчиларидан бири бўлган. Асосийси, Боспор подшолиги давридаги одамларнинг боши жуда катта ҳажмда ва чўзинчоқ бўлган. Жасаднинг шу жиҳати ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлаб турибди. Яна бир ҳақиқат шундан иборатки, ўзга сайёраликлар танаси одамларникидан буткул фарқланади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қримда ўзга сайёраликнинг жасади топилди