10:38 / 31.07.2017
6 694

Видео: Ҳиндистонда 1,5 тонна героин олиб кетаётган кема ушланди

Видео: Ҳиндистонда 1,5 тонна героин олиб кетаётган кема ушланди
Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари 1 минг 500 кг атрофидаги героин моддасини олиб кетаётган кемани ушлади. Унинг қора бозордаги қиймати 545 млн АҚШ долларига тенг, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Ҳиндистон ҳарбий-денгизчилари томонидан ушланган кема Панама байроғи остида MV Henry номи билан фаолият юритган. Ҳиндистон соҳил қўриқлаш хизмати бош директори ўринбосари С.Парамешнинг айтишича, у Гужарат штати Порбандар шаҳри яқинида қўлга олинган. Кема Дубайдан Гужаратдаги Аланг шаҳрига сузаётган бўлган.

Видеода MV Henry экипажи аъзоларининг қўлга олингани ва героин қопларининг кемада ёйиб қўйилганини кўриш мумкин. Экипаж аъзоларининг барчаси ҳиндистонлик экани айтилмоқда. Уларга нисбатан текширув ишлари бошлаб юборилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Видео: Ҳиндистонда 1,5 тонна героин олиб кетаётган кема ушланди