
Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати “Википедия”нинг рус тилида фаолият олиб борувчи саҳифасини тўлиқ ёпиб қўйиш ҳақидаги қарорни бекор қилди.
Муассаса мазкур қарорни “Википедия” гиёҳванд моддалар тўғрисидаги мақолани таҳрир қилганидан сўнг қабул қилди.
“Федерал хизмат “Википедия” саҳифасини Тақиқланган ахборотлар ягона рўйхатидан чиқарди. Астрахань вилояти Черноярск судининг “Википедия” интернет-энциклопедияси тўғрисида чиқарган қарори шартлари бажарилди. Суд томонидан тақиқланган маълумот таҳрир қилинди. “Чарас” гиёҳванд моддаси тўғрисидаги мақола россиялик мутахассислар томонидан мамлакат қонунчилиги талабларига зид эмас, деб топилди”, дейилади муассаса хабарида.
Ўтган ҳафта Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати гиёҳванд моддалар тўғрисидаги мақола қонунга зид экани, бу сайтнинг ёпиб қўйилишига олиб келиши тўғрисида огоҳлантирган эди. Бироқ “Википедия” мақолани олиб ташлашдан бош тортди.
Шу боис бугун, 25 август куни эрта тонгдан Россия операторлари “Википедия” интернет-энциклопедиясининг рус тилидаги сайтини тўсишни бошлашди. Кўп ўтмай мамлакатнинг турли ҳудудларидан онлайн-википедияга кириш йўли ёпилгани тўғрисида хабарлар кела бошлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар