Жефф Безос ўзига тегишли Amazon акциялари ошгани сабабли бир кунга Билл Гейтсни четга суриб, дунёнинг энг бой одамига айланган пайтда Hermitage Capital Management ижрочи директори Уильям Браудер бу мақомни бошқа одамга – Россия президенти Владимир Путинга берди.
MarketWatchнинг хабар қилишича, Браудер бу ҳақда АҚШ сенатининг Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувини тергов қилаётган юридик қўмитаси олдидаги нутқида айтиб ўтди.
“Фикримча, Владимир Путин 200 млрд доллар туради”, деб айтди у.
Браудер жамғармаси бир вақтлар Россиядаги энг йирик инвесторлардан бири бўлган, у Газпром, Сургутнефтегаз ва бир қатор бошқа компаниялар акцияларига эга бўлган.
2005 йилда Браудерга Россияга кириш ёпилган. Молиячининг айтишича, “Юкос” компанияси эгаси Михаил Ходорковский 2003 йилда ҳибсга олингандан кейин Путин россиялик олигархларни тўплаб, улар оладиган даромадни шахсан ўзи билан бўлишишни таклиф қилган. Браудер Путиннинг 200 млрд долларлик бойлигини 2015 йил февралда баҳолаган, бироқ у ўшанда ҳам, кейинроқ ҳам, бунинг исботини келтирмаган.
2007 йилда россиялик сиёсатчи Станислав Белковский Путиннинг бойлигини 40 млрд долларга баҳолаган.
Расмий деклорацияга кўра, Россия президентининг ўтган йилги даромади бутун йил давомида 8,86 млн рублни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»