Шу ҳақда қиз «Instagram»даги саҳифасида тушунтириш берган.
Айгеримнинг ёзишича, у жуда қашшоқ оилада дунёга келган. Ундан ташқари яна олти ука-сингиллари бор. Улар Қозоғистоннинг олис қишлоқларидан бирида истиқомат қилади. Айгерим ва ука-сингиллари туғилгандан то шу кунга қадар ойлаб гўшт, ширинлик кўрмай ўтишган. Бунинг устига ҳануз 10 кишидан иборат оила бир хонадангина иборат баракда яшашга маҳкум.
Оилада Айгерим тўнғич фарзанд бўлгани боис болалигидан бадавлат аёлга айланишни ва севимли бувиси, онаси, отаси ва ука-сингилларини боқишни орзу қилади. Бу йўлда илк қадамни ташлаган ҳам. Яъни, у мактабни олтин медалга битириб, грант асосида тиббиёт университетига ўқишга кирган. Лекин стипендия эҳтиёжини қопламасди. Қолаверса, оиласидагиларни ҳам пул билан таъминлаши шарт эди. Ўйлай-ўйлай, кафега официантка бўлиб ишга кирди. Олган маошини уйидагиларга юбора бошлади. Айгеримнинг гапига қараганда, курсдошлари, тенгқурлари талабалик гаштини сураётганда, у ишлашга, пул топишга мажбур. Алам қиладигани, у ва ука-сингиллари эски кийимларда катта бўлишган ва ҳозир ҳам шундай.
— Тиббиёт соҳасида ўқиш жуда оғир, — дейди Айгерим. — Курсдошларимнинг барчаси бадавлат одамларнинг фарзандлари. Мен бўлсам, оиламдагиларни ҳам боқишга мажбурман. Шу сабабли кейинги пайтда баҳоларим пасайиб кетди-ю, мени стипендиядан маҳрум қилишди. Бундан ташқари, курсдошларимнинг менга эски кийимлар беришлари жуда алам қилади…
Илгари Айгерим бадавлат бир йигитни севиб қолишни орзуларди. Шундай йигитни топса, албатта қашшоқлик ботқоғидан олиб чиқишига ишонарди. Афсуски, бундай йигит топила қолмади. Ҳафсаласи пир бўлган қиз энди ёши нечадалигидан қатъи назар бадавлат эркакка жазман бўлиб ёлланиш ҳақида бош қотира бошлади.
— Мени қандай аташсалар аташаверсин, — деди Айгерим сўзининг охирида. — Мен жазман бўлиб ёлланишдан уялмайман. Оиламдагилар, ука-сингилларим, ота-онам тўқ бўлишса, янги, оҳорли кийимларда юришса, камлик кўришмаса бас. Мен бунинг учун умримни бағишлашгаям тайёрман.
ХОТИМА ЎРНИДА
Ё алҳазар! Энди-энди вояга етган қизнинг бу орзуси ҳар қандай инсоф-диёнатли, мўмин банданинг қаҳрини келтирмай қолмайди. Айгеримнинг ота-онаси қаёққа қарамоқда? Нега қиз болани ишлаб пул топиш ва оилани боқишга мажбурлашмоқда? Ота-онаси шунчалар мунофиқ ва юзсиз эканки, қизи бузуқлик йўлига киришни ихтиёр қилибди. Бувиси-чи? Ҳойнаҳой ёши улуғ бўлса керак. У қандай маслаҳат берди Айгеримга? Пул топишнинг, рўзғор тебратишнинг бузуқликдан бошқа йўллари ҳам кўп-ку! Наҳотки, ота-онаси ва қавм-қариндошлари сукут сақлаб ўтираверса? Кейин нима бўлади? Айгеримнинг тақдири қандай кечади?.. Надоматлар бўлсинки, Айгерим иблис етагида қолибди. Уни иблисдан ажратиб олиб тўғри йўлга солиш ҳақида ўйлайдиган одамнинг ўзи йўқ шекилли. Ишқилиб, ҳар бандага инсоф берсин! Жирканч хилқатлардан бу қизни Оллоҳнинг ўзи чиқариб олсин ва тўғри йўл кўрсатсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди