
Европа Иттифоқининг 10 та давлатида аномал иссиқ ҳаво туфайли хавфлиликнинг қизил даражаси киритилди. Бу ҳақда Европанинг метеохизматлар тармоғи Eumetnet’га иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда экстремал об-ҳаво шароитлари Италия, Черногория, Босния ва Герцеговина, Хорватия, Сербия, Венгрия, Руминия, Польша, Швейцария ва Словения ҳудудида қайд қилинган.
Шунингдек, Испания, Франция, Греция, Македония ва Болгарияда хавфлиликнинг зарғалдоқ даражаси киритилган.
Бу давлатларнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 градусдан ошиб кетди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар