Жанубий Корея расмийлари шу ҳафта минтақавий учрашув давомида шимолликлар билан музокараларни ўтказиши мумкинлигини билдирди. Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Канг Кунг Ва, имкон туғилди, дегунча Пхеньяндаги ҳамкасби билан суҳбатлашиб олишини таъкидлаган, деб ёзади Kun.uz нашри.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам шанба куни Шимолий Кореяга нисбатан янгиланган санкцияларни эълон қилиши кутилмоқда. Бу шимолдагиларнинг янги қуролларни синаб кўришига жавоб, дея таърифланмоқда. Шу ҳафта Манила шаҳрида ўтказиладиган Жануби-шарқий Осиё давлатларининг (ASEAN) навбатдаги йиғилишида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам иштирок этиши режалаштирилган, асосий масала Шимолий Кореянинг янги қуролларни синовдан ўтказиши бўлади.
Айни пайтда Япония, Жанубий Корея, АҚШ вакиллари томонидан янги БМТ санкцияларининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Эслатиб ўтамиз, расмий Пхенян июль ойининг ўзида икки маротаба қитъалараро баллистик ракеталарни синовдан ўтказган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи