Ўғри ва қароқчи асли польшалик экани аниқланган. Аммо исми-шарифи ҳақида маълумот тарқатилмаяпти. У Италиянинг Милан шаҳрида англиялик модел қизни олдин гиёҳванд модда ёрдамида ухлатиб қўйган-у, катта сумкага жойлаб ўз манзилига олиб борган ва кейин кимошди савдосига қўйган. Модел қизнинг бошланғич баҳосини 300 минг евро миқдорида белгилаган.
Қиз Миланга фотосессияда иштирок этиш учун ташриф буюрганди. Айтишларича, қизни у интернетдаги яширин тарзда фаолият юритувчи тизим орқали кимошди савдосига қўйган. Шу кўйи қиз бир ҳафта давомида қароқчилар қўлида сақланди. Агенти шовқин кўтаргачгина қиз йўқолганлиги маълум бўлди.
Қароқчи орадан бир ҳафта ўтгач, модел қиз икки фарзанднинг онаси эканини аниқлаган. Болали аёлни сотиш эса унинг принципларига тўғри келмаскан. Шунинг учун қизни яна сумкага солиб Миландаги Англия ваколатхонаси биносига олиб келган. Полициячилар айни шу ерда қароқчини қўлга олишди. У жиноятини тўлиқ бўйнига олди.
Баъзи тахминларга кўра, қизни ўғирлаган шахс Италиядаги «Қора ажал» жиноий гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин. Худди шу гуруҳ аёлларни ўғирлаб сотиш билан шуғулланади. Сотиб олинган аёллар, қизлар эса қулликка маҳкум этилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи