Тожикистонда ҳижобда юрган аёллар жаримага тортилади…

Тожикистонда ҳижобда юрган аёллар жаримага тортилади…
Шу масалада Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари алоҳида рейдлар ташкил этишган. Улар бозорларда, одам кўп тўпланадиган жойларда қизлар ва аёллар орасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Агар ҳижобли аёл ёшидан қатъи назар ҳижобда юрган пайт қўлга тушса, жами 114 доллар миқдоридаги жаримага тортилади.

Аммо Душанбеда истиқомат қилувчи аёлларнинг гапига қараганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари ҳеч қандай тушунтириш ишлари олиб боришмаган, аксинча жаримага тортиш билан пўписа қила бошлашган. Улар ҳатто кекса кампирларни ҳам тўхтатиб, жарима тўлашга маҳкум этишмоқда.

Республикадаги оила масалалари бўйича қўмита мутасаддилари эса буларнинг барчасини инкор этишди. Ҳижоб масаласида ҳеч қандай жарима белгиланмаганини, шунчаки тушунтириш ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди.

Манба: Hordiq.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар