
Италия шимолида юз берган момақалдироқ ва кучли шамол вақтида камида 4 киши ҳалок бўлди. Яна 2 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, деб хабар бермоқда Кун.уз нашри.
Қурбонлардан бири бельгиялик бўлиб, у Фриули-Венеция-Жулия вилоятида ҳалок бўлган. У ҳамроҳлари билан бўлган чодир устига дарахт ағдарилиб тушган.
Венето вилоятида ҳам дарахт бир кишининг устига ағанаган. Жабрланувчи шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Учинчи қурбон – 47 ёшли эркак Трентино-Альто-Адиже вилоятида чақмоқ уришдан ҳалок бўлган. 4-қурбон римлик 24 ёшли қиз бўлиб, уни Ломбардия вилоятида сув оқими сўқмоқдан ювиб юборган ва у бир неча метр баландликдан қулаб, ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, мутахассислар Удине вилоятида 66 ёшли эркакни қидиришмоқда. Яна бир эркак Гарда кўлида қидирилмоқда: у ёллаган қайиқ ёмон об-ҳаво шароитида тўнтарилиб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар