14:05 / 07.08.2017
7 139

Францияда президент рафиқасига қарши петиция имзоланди

Францияда президент рафиқасига қарши петиция имзоланди
6 август куни Франциянинг 150 мингдан зиёд аҳолиси президент Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит Макронга қарши петиция имзолади. Улар мамлакат президентининг рафиқаси расман Франциянинг “биринчи хоним”и бўлишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

Эммануэль Макрон сайловолди кампанияси вақтида агар сайловда ғолиб бўлса, унинг рафиқаси жамоатчилик билан бир хил мақомда бўлади ва унга солиқ тўловчилар маблағи ҳисобидан пул тўланмайди, деб ваъда берган эди.

Нашрнинг хабар қилишича, Брижит Макронга биринчи хоним мақоми берилиши борасидаги таклиф Франция Миллий кенгашига кўриб чиқиш учун юборилган.

Бу ҳаракатга қарши кампаниянинг ташкилотчиси – Миллий тенглик жамоатчилик ҳаракати бошчиси Тьерри Поль Валлетнинг петиция матнида келтиришича, Брижит Макроннинг қўл остида икки ёки уч нафар ёрдамчиси, 2 котиби ва 2 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари бор. Президент рафиқасининг давлат бюджетидан пул олиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ, дейилади петиция хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда президент рафиқасига қарши петиция имзоланди