
Чеченистоннинг Шелковский туманидаги Червленная қишлоғи ташқарисида Rа 0508А енгил моторли самолёти учиб кетмоқчи бўлганида, йўл четида тўхтаб турган «ИЖ-2717-230» автомобилига тўқнашиб кетди, деб ёзади «Дарё» нашри.
ИИВ маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси «Ишчерская—Кизляр» трассасида юз берган. Воқеа натижасида учувчи жабрланган, у касалхонага етказилган.
Самолёт ва автомобилга техник шикастланишлар етган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар