Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида чўчқа гриппи билан касалланганларнинг сони тезкорлик билан кўпайиши кузатилмоқда. Йил бошидан июнь ойи ўрталарига қадар 2324 кишида ушбу грипп аниқланган бўлса, уларнинг 284 нафари вафот этган, деб хабар берди Daryo.uz.
NDTV телеканалининг маълум қилишича, Махараштра штатида грипп туфайли ҳалок бўлганлар бутун Ҳиндистон бўйлаб ушбу касалликдан вафот этганларнинг (600 га яқин) деярли 50 фоизини ташкил қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, шифокорлар асосан Мумбай шаҳридан хавотирда, ўтган йили H1N1 вируси билан зарарланган уч нафар инсон қайд этилган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 835 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 16 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Касалликка чалинганлар орасида Болливуд актёри Амирхон ва унинг рафиқаси, продюсер ва режиссёр Киран Рао ҳам бор. Актёр ўз касаллиги ҳақида ўтган ҳафтанинг охирида маълум қилганди. Унинг мухлислари ҳозирда интернет орқали унинг соғлиғи қай аҳволда эканлигини кузатишмоқда.
Шифокорлар Мумбай аҳолисини, айниқса, ёши катта, ҳомиладор ва сурункали касалликлар билан оғрийдиган одамларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди