17:32 / 10.08.2017
6 264

Германия ҳукумати афғон қочқинларини оммавий чиқариб юборишдан воз кечди

Германия ҳукумати афғон қочқинларини оммавий чиқариб юборишдан воз кечди
Германия ҳукумати афғон мигрантларини оммавий чиқариб юборишдан воз кечди. Ташқи ишлар вазирлиги ва ИИВда Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни баҳолашни қайта кўриб чиқишди ва уни «хавфсиз» мамлакатлар рўйхатидан чиқаришди.

Шу кунга қадар ГФР ҳукумати Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ шароитни қониқарли деб баҳолаб келган эди. «Хавфсиз» деб номланган мамлакатлар рўйхатига Албания, Македония, Черногория ва Сербия ҳам кирарди. Бу мамлакатлардан келган бошпана қидирувчиларни ватанларига қайтариб юборишди.

Германия ҳукуматининг режаларида 10 мингга яқин афғонларни депортация қилиш бор эди. Бундай қарор ўтган йил ноябрида қабул қилинган эди. Май ойида Қобулда содир этилган террорчилик ҳаракатидан кейин (камида 80 киши қурбон бўлган) Афғонистондаги хавфсизлик даражасини баҳолашни қайта кўриб чиқишди.

2016 йилда Германия Афғонистонга 27 нафар бошпана сўровчини, 2015 йилда фақат 9 нафарини қайтарган эди. Ҳозирги вақтда ГФР ҳудудида тахминан 250 минг афғонистонлик бор. Бу Афғонистондан чиқиб кетганлар умумий сонининг 5 фоизи атрофида бўлган миқдорни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия ҳукумати афғон қочқинларини оммавий чиқариб юборишдан воз кечди