07:03 / 11.08.2017
10 738

24 ёшли хитойлик қиз жаҳоннинг энг ёш миллиардер аёлига айланди

24 ёшли хитойлик қиз жаҳоннинг энг ёш миллиардер аёлига айланди
24 ёшли хитойлик Чжан Цзэтянь ўзининг интернетдаги фотосуратлари орқали жаҳоннинг энг ёш бадавлат аёллари рейтингини бошқармоқда. 2017 йил май ойида Чжан Цзэтянь Chinese New Fortune журнали рўйхатига киритилди. Шундан сўнг, у энг ёш миллиардер аёлга айланди.

Чжан 2011 йилда Хитойнинг нуфузли Цинхуа университетига ўқишга кириб, 1 йил Нью-Йоркнинг Барнард коллежида ўқиган. Айнан шу ерда у ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган.

Чжан ўзидан 19 ёш катта бўлган Лю Цяндун билан 2015 йилда турмуш қурди. 2016 йилда қиз фарзанднинг ота-онаси бўлишди. Лю Цяндун Хитойнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 16-ўринда, жаҳонда эса 174-поғонада туради.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 24 ёшли хитойлик қиз жаҳоннинг энг ёш миллиардер аёлига айланди