
“Cable.co.uk” томонидан эълон қилинган интернет юкланиш тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон 189 давлат орасида 178 ўринни эгаллади. Рейтингга кўра, Ўзбекистонда интернет юкланиш тезлиги сониясига 0,76 Мбитни ташкил этади.
Марказий Осиё давлатларидан Тожикистон 177 ўринга (0.83 Мбит/с), Қирғизистон 166 ўринга (0,98 Мбит/с), Туркманистон 142 ўринга (1.4 Мбит/с) ва Қозоғистон 82 ўринга (4 Мбит/с) лойиқ деб топилди.
Шунингдек, рейтингдан биринчи ўринни Сингапур (55,13 Мбит/с), иккинчи ўринни Швеция (40,16 Мбит/с), учинчи ўринни Тайвань (34,40 Мбит/с), тўртинчи ўринни Дания (33,54 Мбит/с), бешинчи ўринни Голландия (33,52 Мбит/с) эгаллади.
Энг сўнгги поғоналардан эса, Габон (0,41 Мбит/с) ва Яман (0,34 Мбит/с) давлатлари ўрин олди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар