Ашхабоддаги йўловчи автотранспорт компаниялари ҳайдовчиларига 3-4 кундан бери ишга махсус униформа(бирор бир корхона учун тикилган махсус либос)да келиш белгилаб қўйилди. Бир неча йиллардан бери оқ куйлак, қора шим, қора галстук ва туркман дўпписи билан ишга чиқиб келган ҳайдовчилар, эндиликда Осиё ўйинлари учун махсус тикилган янги униформа кийишлари лозим.
Ҳайдовчилар учун мўлжалланган янги униформа, бир хил кўк рангдаги шим, кўк кастюм ва кўк галстук, унга қўшимча сифатида дўппи – тахьядан иборат.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирча компания ходимларидан ўлчови олинган. Ҳайдовчиларга мўлжалланган янги либосларнинг нархи қанчага тушиши аниқ эмас.
Осиё ўйинлари арафасида Ашхабодда халқаро мусобақалар учун сотиб олинган ўта шинам 640та автобуснинг 200таси ҳаракатлана бошлади.
Шунингдек, Ашхабодда оқ рангли янги таксилар ҳам фаолият юритмоқда. Такси ҳайдовчилари ҳам кўк рангли маҳсус либос ва туркман миллий дўпписини кийиб йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Манба: tnews.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...