22:37 / 11.08.2017
6 234

Суриядан илк хуш хабар

Суриядан илк хуш хабар
Мамлакат учун тинчлик ва осойишталик қанчалик муҳим эканлигини Сурия мисолида тушуниш айни муддао. Бир неча йиллар олдин гуллаб-яшнаган мамлакат, ички ва ташқи душманлар туфайли харобага айланди. Иқтисодиёт издан чиқди, аҳоли тинч ҳаёт излаб турли юртларда сарсон бўлди.

Туризм ва саноат фаолияти эвазига ривожланаётган давлатлар қаторига эътироф этилган Сурия секин-аста ўзини тикламоқда.

2011-2017 йилларда урушни бошидан кечирган мамлакат аввалги мавқеини тиклаш ҳаракатида. Буни Дамашқда ташкил этилиши режалаштирилган кўргазмада кўриш мумкин.

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида 2017 йилнинг 17 август куни Дамашқ халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлаши ҳақида хабар берилди.

Орадан олти йил ўтиб ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган халқаро кўргазма 1954 йилда илк бор ташкил этилган эди. 2011 йилда бошланган фуқаролар уруши натижасида кўргазмани ташкил этиш тўхтатилган эди.

Кўргазма жорий йил 59-марта ташкил этилади. Дамашқнинг жанубида жойлашган кўргазмалар комплекси қайта таъмирланмоқда.

Маълумот учун, Дамашқ халқаро кўргазмаси Яқин Шарқ минтақасида энг обрўли кўргазма ҳисобланади. 1954 йилда ўтказилган кўргазмада 26 мамлакат вакиллари иштирок этган. 57-кўргазмада 45 мамлакатдан 4340 та ташкилот ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этган эди. Кўргазмани томоша қилиш учун 670 мингдан ортиқ кузатувчилар ташриф буюрган.

Кўргазма нефть ва газ, металлургия ва машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, кемасозлик, оптика, енгил саноат, тиббиёт, қурилиш, қайта ишлаш, кимё ва нефть кимёси, қоғоз саноати, электроника сингари йўналишларни қамраб олади.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суриядан илк хуш хабар