
Афғонистондаги Фороб вилояти полиция ходимлари Давлатобод туманида миномёт портлаши оқибатида 16 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлиб, улар қаторида 10 киши вояга етмаган бола бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Pajhwok» нашрига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларида назорат пост пунктларини ўрнатишни режалаштирган эди. "Толибон" гуруҳи жангарилари бу ҳаракатларга қаршилик қилиб, оқибатда икки томон ўртасида қуролли тўқнашув келиб чиқди. Фуқаролар ўлимига сабаб бўлган снарядни ким отгани номаълум. Шунингдек, тўқнашув чоғида уч нафар аёл ва болалар оғир тан жароҳати билан шифохона етказилган.
Бундан аввал, Сарипул ҳудудида бўлиб ўтган отишмалар пайтида 50 нафар тинч аҳоли вакиллари вафот этгани маълум қилинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар