
36 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва номаълум шахслар ўртасида жанжал келиб чиққан, деб Sof.uz хабар бермоқда Москванинг Черёмушки тумани бошқаруви берган маълумотга асосланиб.
«Жанжал вақтида у ёнидан жароҳат етказувчи тўппонча чиқарган, аммо у билан жанжаллашаётганлар тўппончасини тортиб олишган. Унинг кўкрагига ўқ узишган ҳамда бошига бир неча марта уришган. Шундан сўнг қочиб кетишган», — дейилади хабарда.
Жароҳатланган ўзбекистонлик Москвадаги Склифосовский номидаги тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига олиб келинган. Полиция ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди ҳамда жиноятчиларни қидирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар