
Ўтиб бораётган ҳафта давомида АҚШ ва Шимолий Корея расмийлари орасидаги зиддият кучайиб бораётгани сари, жанубдаги корейслар ядровий қурол зарбасининг амалга оширилишидан хавфсирамоқда. Аҳоли олтин ва овқат захирасини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Шимолга чегарадош маъмурий ҳудудларда фавқулодда ҳолат юз берганда ҳимояланиш дастури эълон қилинган. Бир неча йиллар давомида Пхенян билдириб келаётган таҳдидларни инкор қилган жанубликлар эндиликда бу реал ҳодисага айланишидан қўрқиб яшаяпти.
Мамлакатда тайёр гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Combat Ration Inc. корхонаси (йиллик даромади 1,7 миллион АҚШ долларига тенг) ўтган ҳафта давомида савдо ҳажми 50%га ошиб кетганини маълум қилди.
"Шимолий Корея 2016 йил илк ядровий қуролини синаб кўрган пайтдан бери бундай ваҳима кузатилмаган эди. Бу сафар ҳаммаси ўзгача бўлмоқда", - дейди корхона ижрочи директори Юн Ҳи Юль.
Шунингдек, Шимолий Корея ҳарбийларининг ядро қуроли август ойининг ўрталарида тайёр бўлишини маълум қилиши Жанубий Кореядаги олтин савдосига катта таъсир ўтказди. Аҳоли одатдаги талаб келиб чиқмаган ҳолда олтин сотиб олишга уринмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар