
Миср прокуратураси Искандария шаҳри чеккасида тўқнашиб кетган икки поезд машинистини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда «MENA агентлиги»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Шунингдек машинистлар организмда наркотик модда бор ёки йўқлигини аниқловчи тестдан ўтишга маҳкум.
Таъкидланишича, улар прокуратура қарорига мувофиқ 15 кунга ҳибсга олинган.
11 август куни кундузи Искандария шаҳри чеккасида икки поезд тўқнашуви қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашув натижасида 49 киши ҳалок бўлган, яна 123 нафари жароҳат олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар