2001 йилда террористик ҳужумларни айбдорлари яширинган Афғонистон ҳудудида АҚШ бошчилигидаги ИСАФ халқаро тинчликпарвар кучлари ҳарбий операцияларни бошлаган эди. Бироқ орадан 17 йил ўтган бўлсада уларнинг фаолияти натижасида бирор бир ютуққа эришилмади. Афғонистонда ҳукумат фақатгина пойтахт Қобул ва бир нечта йирик шаҳарлар устидангина назоратни ўрната олди.
АҚШ 2014 йилда Афғониятондаги миссиясини тугатиш ва ўз ҳарбийларини ушбу мамлакат ҳудудидан олиб чиқишни бошлаган эди. Кам сонли америкалик ҳарбий хизматчилар Афғонистон армияси ва полициясини ўқитиш, уларга ҳарбий машғулотлар ўтиш мақсадидагина қолдирилган эди.
Бундан ташқари, “Academi” хусусий ҳарбий компаниясини урушга жалб қилиш орқали давлат бюджети маблағларини тежашга қарор қилган АҚШ ҳукумати афғон заминидаги урушни хусусийлаштиришга уриниб кўрмоқда.
Бироқ бу билан Афғонистондаги вазият ўнгланармикан? Афғон заминидаги вазият ташқи кучлар аралашуви билан ярим асрдан буён кескинлигича қолмоқда. Доимий урушлар аҳолини тинч яшаш нима эканлигини унутишига сабаб бўлди. Оқибатда қурол билан ётиб қурол билан юрадиган, ўқ овози эшитилмаса “Тинчликмикан?” деб ҳавотиланувчи авлод вужудга келди.
АҚШ учун Афғонистон мисоли босиб олинган ер: қуролларнинг янги турларини синаш майдони.
АҚШ Афғонистон масаласида ўйлаган ниятига эришмади, унинг мақсади Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон биқинида кучли таянч ҳудудга эга бўлиш эди.
АҚШ ҳукумати Афғонистон ҳудуди терроризм ўчоғи бўлиши мумкинлиги ва америкаликларнинг минтақада бўлиши ҳолатни барқарор ушлаб туришига жаҳон ҳамжамиятини ишонтирмоқда. Аслида эса, барча биринчи рақамли террорчилар, ИШИДнинг Сурия ва Ироқдан қувилган гуруҳлари Афғонистон ҳудудида жон сақламоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, АҚШ муаммонинг ечимини истаб эмас, уни назоратда ушлаш ва исталган пайтда ундан қурол сифатида фойдаланиш учун вазият тизгинини ушлаб турибди. Шундан кўриниб турибдики, АҚШ ҳукуматини афғон халқининг қисмати қизиқтирмайди, у ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан тоймаслиги мумкин, деган фикрлар мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, Афғонистонда тинчлик ташқи кучларнинг ҳарбий иштирокисиз, унинг иқтисоди, ижтимоий тараққиётига сармоя киритиш орқали ўрнатилиши мумкин.
Манба: Qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда