12 август куни Туркманистон ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмларидан бирида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Мард йигитлар қаҳрамонликлар учун туғиладилар” деб номланган янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Президентнинг янги китоби Туркманистон ИИВ тарихига ва президентнинг отаси Мяликгули Бердимуҳамедовнинг мазкур тузилмадаги фаолиятига бағишланади, дея хабар берди Туркманистон расмий ОАВ.
Давлат раҳбарининг ёзишича, отасининг ҳаёт йўли ўзи учун ҳамиша намуна бўлиб келган, аждодларнинг ажойиб ва маънавий сифатлари эса – ҳаёт мактабидир.
Бу Туркманистон президентининг оиласига бағишланган навбатдаги китобидир. Бундан аввал нашр қилинган "Довлет гушы" отаси Мяликгули Бердимуҳамедовга, "Алем ичре ат гезер" китоби эса буваси Бердимуҳаммед Аннаевга бағишланган эди.
2007 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Туркманистон президенти турли мавзулардаги, жумладан, тарих, иқтисод, доривор ўсимликлар, туркман аньаналарига бағишланган 40дан ортиқ китобнинг муаллифидир. Биргина 2016 йилда президент 7 та китоб ёзди.
Туркманистон ўрта мактабларида ўқитувчилардан дарс мобайнида президент Гурбангули Бердимуҳамедов китобларидан иқтибослар келтириш талаб қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда