Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг ракета қўшинлари раҳбарияти билан учрашиб, АҚШнинг ҳарбий базасига ракета зарбаси бериш борасида кутиб туришга тайёрлигини айтган.
Ҳарбийлар суҳбат чоғида Шимолий Корея компартияси томондан тегишли буйруқ олиниши билан АҚШнинг Гуам ороли томон зарба беришга тайёр эканликларини айтганлар. Ким Чен Ин ҳарбийларни мақтаб, “америкалик империалистлар ўз хатти-ҳаракатлари билан ўз бўйинларини сиртмоққа тиққанларини” айтган. Унинг айтишича, у АҚШ барчасини тарозуга солиб, яхшилаб ўйлаб кўриб, ўзининг “даҳшатли тақдирини” енгиллаштирувчи қарорга келгунча кутиб туришга тайёр.
Ким Чен Иннинг таъкидлашича, америкаликлар «Шимолий Кореяга нисбатан иғволарни тўхтатишлари ва келажакда бундай уринишлардан воз кечишлари зарурлигини тан олишлари керак”.
Унинг айтишича, АҚШ Шимолий Кореянинг сабрини синамоқда. Ким Чен Иннинг таъкидлашича, америкаликлар оқилона фикр қилишлари керак. У, шунингдек, ракетачилар партиянинг буйруғини доимо бажаришлари кераклигини ва зарурат бўлганда “янкилар нафасини бўғишлари” зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ томонга ҳар қандай ракетанинг учирилиши уруш бошланишини англатишини айтганди. Унинг айтишича, америкаликлар «Шимолий Кореянинг бундай ҳаракатларига тезда жавоб қайтарадилар».
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи