АҚШ собиқ президенти Барак Обама Шарлотсвиллдаги тўқнашувлардан кейин ёзган твит Twitter яратилган вақтдан буён энг оммабоп твит бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент»га таяниб «Дарё» нашр ёзмоқда.
Нашр эслатишича, Шарлотсвиллда юзлаб ирқчилар ҳукуматнинг қулдорлик тузумини сақлаб қолишни ёқлаб чиққан Конфедерация қўшинлари генерали Роберт Эдвард Ли ҳайкалини олиб ташлаш ниятига қарши норозилик белгиси сифатида митинг ўтказди. Марш чоғида ўта ўнг ташкилотлар тарафдорлари ва уларнинг душманлари ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетди, бир аёл ҳалок бўлди.
Шундан кейин Обама Twitter’да Жанубий Африка давлат ва сиёсат арбоби Нельсон Манделадан иқтибос келтирди:
«Ҳеч ким бошқа одамга нисбатан унинг териси ранги, келиб чиқиши ёки дини туфайли нафрат билан туғилмайди. Одамлар нафратланишни ўрганиши керак, агар улар нафратланишни ўргана олса, демак уларни севишга ҳам ўргатиш мумкин, чунки севги одам юраги учун унинг аксидан кўра, табиийроқ туйғудир — Нельсон Мандела», — деб ёзди собиқ президент учта твитга бўлинган хабарида.
Ёзувнинг биринчи қисми 2,73 миллиондан ортиқ лайк тўплади.
Бунгача энг оммабоп твит қўшиқчи Ариана Гранденинг 22 май куни Манчестерда бўлиб ўтган терактдан кейин ёзган твити бўлган эди, у 2,72 миллионта лайк тўплаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди