Португалияга тегишли бўлган Мадейра оролида улкан дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарни ташкил қилмоқда. “Jornal de Noticias” нашрининг хабар беришича, 50 киши турли даражадаги тан-жароҳати олган.
Мадейра ороли Португалиянинг қитъадаги ҳудудидан минг километр узоқликда жойлашган бўлиб, ушбу бахтсиз ҳодиса мухтор ҳудуд маркази бўлган Фуншап шаҳрида юз берган. Шаҳар маъмуриятининг маълумотига кўра, аҳоли шаҳар марказида диний байрамни нишонлаш учун тўпланган.
Улкан дарахт шамлар савдоси ташкил этилган ҳудудда қулаган, ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар ҳам борлиги маълум бўлди.
Жабрланганларнинг кўпчилиги бош мия жароҳатини олган. Улар орасида Франция, Германия ва Венгрия мамлакатлари фуқаролари бор.
Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилиниши кутилмоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари улкан дарахт 200 ёшли эман дарахти эканлигини маълум қилмоқда. Аҳоли ҳукуматни эски дарахтларнинг қулаш эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ мансабдорларнинг бефарқ муносабати оқибатида ўнлаб кишилар вафот этди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»