15:49 / 17.08.2017
5 971

76 ёшли қария кўркамлик танловида ғолиб бўлди

76 ёшли қария кўркамлик танловида ғолиб бўлди
76 ёшли собиқ қурувчи Хосе дос Сантос Невес шаҳардаги энг кўркам эркакка айланди. У Сан-Паулуда истиқомат қилади. Кексалар ўртасида ўтказилган кўркамлик танловида ғолиб бўлиш учун у 24 нафар рақобатчи билан беллашишига тўғри келди.

“Бу танловда ғолиб бўлиш мен учун жуда муҳим эди, сабаби шу ёшгача яшашнинг ўзи катта гап ”, дейди ғолиб. Шунингдек, унинг бу муваффақияти ёшларга ва тенгдошларига янада илҳом бағишлашига умид қилмоқда.

“Инсон ўзини қадрлаши, соғлиғи ҳақида ўйлаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши керак. Шунда у ҳар қандай ёшда муваффақият қозониши мумкин.”

Сан-Паулунинг соғлиқни сақлаш давлат департаменти мазкур танловни 14 йилдан буён ўтказиб келмоқда. Бу танлов орқали одатда уйда ўтиришга кўникиб қолган нафақахўрлар унда иштирок этиб, ўзларининг бошқа қобилиятларини намойиш этишлари мумкин бўлади.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 76 ёшли қария кўркамлик танловида ғолиб бўлди