15:24 / 19.08.2017
6 003

Камбрильсда бўлган ҳужумда бир полициячи тўрт террорчини отиб ташлади. Бу қандай бўлди?

Камбрильсда бўлган ҳужумда бир полициячи тўрт террорчини отиб ташлади. Бу қандай бўлди?
Барселонада теракт юз берганидан сўнг 18 августга ўтар кечаси Каталониянинг Камбрильс шаҳрида иккинчи ҳужум уюштирилди. Бешта террорчи машинада пиёдалар устига босиб боришни бошлаган, бироқ улар отиб ташланган. Кейинроқ маълум бўлишича, уларнинг тўрт нафарини бир полициячи отиб ташлаган. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Ҳужум қилаётганлар қирғоқ бўйлаб Audi 3 машинасида ҳаракатланган. Машина чорраҳада полиция томонидан ўрнатилган постга бориб урилишидан олдин тўрт кишини уриб кетишга улгурган. Ичида террорчилар бўлган автомобиль ағдарилиб кетган.

Тўқнашувда бир полициячи оёғи ва бошидан жароҳат олган. Террорчилар машинадан чиқиб, ўтиб кетаётган одамларга пичоқ, мачете ва болта билан ҳужум қилишга уринган. Ҳужум қилаётганлар портловчи белбоғни эслатувчи кийим кийган.

Шу пайтда иккинчи полициячи тўппончадан ўт очишни бошлаган. У тўрт террорчини ўлдиришга муваффақ бўлган. Қўлида совуқ қурол бўлган террорчи «Аллоҳу акбар» деб бақириб, полициянинг «Ёт» деган буйруғини бажаришдан бош тортган.

Бешинчи террорчи қочиб қолишга муваффақ бўлган. У кекса аёлнинг бошига жароҳат етказган. Аёл кейинроқ касалхонада вафот этган. Жиноятчини яқин атрофда бўлган бошқа полиция отряди отиб ташлаган. Полиция маълумотларига кўра, ўлдирилган террорчилардан бири Барселонада машинани оломон устига ҳайдаган ҳайдовчи бўлиши мумкин.

Вафот этган аёл ва жароҳатланган полициячидан ташқари, Камбрильсдаги ҳужумда яна беш киши жабрланган. Тўрт нафар террорчини ўлдирган полициячининг исми ошкор қилинмаяпти, бироқ унинг психологга ёрдам сўраб мурожаат қилгани таъкидланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Камбрильсда бўлган ҳужумда бир полициячи тўрт террорчини отиб ташлади. Бу қандай бўлди?