23:23 / 19.08.2017
5 204

Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди

Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида поезднинг темир йўл изларидан чиқиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва 50 дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда, деб маълум қилди Kun.uz.

Аввалроқ 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Ҳиндистон темир йўл вазири Суреш Прабху ҳалок бўлганлар оилаларига товон пуллари тўланишини айтган.

Times of India нашри маълумотларига кўра, рельслардан Пури-Харидвар-Калинга йўналиши бўйича ҳаракатланаётган тезкор поезднинг 6 вагони чиқиб кетган. Маълум қилинишича, фалокат мамлакат пойтахти Нью-Деҳлидан шимолга томон 100 км лар узоқликда Музаффарнахор округида юз берган. Воқеага нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди