Американинг Техас штатида чегара хизмати ходимлари юк машинасининг музлатиш камерасида бўлган 60 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Мигрантлар брокколи билан тўлдирилган контейнерлар орасида ётишган ҳамда уларни чегарачиларнинг итлари топишди. Хабар қилинишича, музлатиш камераси эшиклари ёпиқ бўлган ва мигрантлар у ердан ўзлари мустақил равишда чиқиб кета олишмаган. Ичкаридаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича тахминан 8 даража атрофида бўлган.
Мигрантлар орасида Гватемаланинг 22, Мексиканинг 17, Сальвадорнинг 13 ва Ҳондураснинг 8 фуқароси бўлган.
Уларга тиббиётчилар хизмати таклиф этилди, бироқ барчаси буни рад этишган.
Юк машинаси ҳайдовчиси хорижликларни ноқонуний олиб ўтгани учун ҳибсга олинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди