15:42 / 20.08.2017
5 463

Ҳиндистондаги йирик темир йўл фалокати нима сабабдан юз бергани айтилди

Ҳиндистондаги йирик темир йўл фалокати нима сабабдан юз бергани айтилди
Ҳиндистонда 19 август куни поезднинг рельслардан чиқиб кетиши ҳолати бўйича суриштирув ишлари бошланди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Таъкидланишича, бу мамлакатда бир йилда юз берган тўртинчи шундай фожиали ҳодисадир. Ҳиндистонда темир йўл соҳасида сармояларнинг етишмовчилиги ва вагонларнинг кишилар билан тўлиб-тошиб кетиши сабаб равишда муаммолар пайдо бўлади.

Темир йўл компанияси вакилининг хабар қилишича, фалокатнинг аниқ сабаби ҳозирча аниқланмади. Унинг сўзларига кўра, бирданига 13 вагон рельслардан чиқиб кетган. Айни пайтга келиб қутқарув амалиёти якунига етди.

Суриштирув ишлари доирасида биринчи бўлиб поезд машинисти сўроқ қилинади.

Уттар-Прадеш штати ҳукуматидаги юқори мансабли амалдор Арвинд Кумарнинг Hindustan Times’га маълум қилишича, фалокат машинист тормоз олишни ишга туширганидан сўнг юз берган. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилгани, бироқ тегишли белгилар ўрнатилмагани сабаб қабул қилинган.

Аввалроқ Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистондаги йирик темир йўл фалокати нима сабабдан юз бергани айтилди