
Фожиа Санкт-Петербург шаҳридаги «Саноатчилар» кўчасида содир бўлди. Номаълум кимса автомобилда бекатда турган пиёдаларни босиб ўтиб кетган. Оқибатда бир аёл шу ернинг ўзида ҳалок бўлди. Бошқа бир аёл эса «Тез ёрдам» машинасида жон берди. Бир неча киши жиддий жароҳат олди.
Машина рулида ўтирган кимса воқеа жойидан қочишга уринганди. Аммо полиция ходимлари уни қўлга олишди.
Ҳозирча Санкт-Петербург полиция маҳкамасидагилар ушбу ҳалокат масаласида тушунтириш беришмаяпти.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар