6 859
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди. Бир қатор ҳинд ОАВ маълумотларига кўра, муштлашув 5 кун аввал Ҳимолойда юз берган.
Times of India нашри манбаларига кўра, ҳинд аскарлари 15 август эрталаб юз берган жанжал вақтида хитойлик аскарларнинг Ҳиндистон ҳудудига киришга уринишига тўсқинлик қилганлар. Хабарда айтилишча, муштлашув томонлар можароларни тартибга солиш қоидасига кўра байроқларни кўтариб, аввалги позицияларига қайтганларидан кейин якун топган.
Ушбу ҳолат бўйича на ҳинд ва на Хитой томондан расмий изоҳлар берилди. Воқеа Ҳиндистон мустақиллигининг 70 йиллиги кунида хитойлик ҳарбийлар Бангонг кўли соҳили бўйлаб Ҳиндистоннинг Ладакх деган ҳудудига ўтмоқчи бўлганда юз берган.
130 км узунликка эга Бангонг кўлининг ярми Ҳиндистонда, ярми Хитой Тибетида жойлашган. Икки томон ушбу ҳудуд хусусида баҳс олиб боради ва икки давлат ҳудудини фақатгина назорат чизиғи ажратиб туради.
[media=https://youtu.be/AIgNiDqHCZc]
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»