23:12 / 20.08.2017
5 198

Ҳиндистонда сув тошқинлари туфайли 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди…

Ҳиндистонда сув тошқинлари туфайли 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди…
Ҳиндистон шарқида жойлашган Бихар штатида кучли ёмғир дарёлар сув сатҳи кескин кўтарилишига сабаб бўлган. Оқибатда бу штатнинг ўзида 400 дан зиёд одам ҳалок бўлган. 12 миллионга яқин одам сув тошқинлари исканжасида қолган.

Бундан ташқари, тошқин Ассам, Ғарбий Бенгалия ва Уттар-Прадеш штатларига ҳам сезиларли даражада зиён келтирди. Қурбонлар бор.
Бихарда қутқарув ва фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 28 та отряди иш олиб бормоқда. Жами 1765 та дала ошхонаси ташкил этилган.

Ошхоналар тошқиндан зарар кўрган жами 350 мингга яқин одамга хизмат кўрсатмоқда. Ўтиш мумкин бўлмаган ҳудудларга ҳаводан туриб озиқ-овқат маҳсулотлари ташланмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, бир ҳафтанинг ичида 3 мингдан ортиқ қишлоқ сув остида қолган.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда сув тошқинлари туфайли 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди…