
Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Игорь Ланской Қримнинг Судак шаҳрида яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Воқеа 18 август куни рўй берди, лекин амалдорнинг ҳалок бўлгани ҳақида фақат 20 август куни маълум қилинди.
18 август кечки соатларида шаҳарда кучли шамол бўлган. Ўша пайти Генуя қалъасидаги Қиз минорасида турган амалдор мобил телефонини олиб, қўнғироққа жавоб берган. Шу лаҳзада уни яшин урган.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар Ланскойнинг ўлимини қайд қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар