Афғонистон кучлари бир кун ичида 115 нафар жангари йўқ қилинди, яна 105 нафари жароҳатланди, деб хабар берди Афғонистон мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz нашри.
“Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари кеча мамлакатнинг 34 вилоятидан 13 тасида 20 та тозалаш операцияси, 22 та махсус операция ва 2та кечки рейд ўтказдилар. Натижада 115 жангари йўқ қилинган, 105 таси жароҳатланган ва яна 3 таси ҳибсга олинган”, деб агентлик мудофаа вазирлиги баёнотини келтириб ўтди.
Маълум қилинишича, афғонистон кучлари 3та транспорт воситаси, 16 та мотоцикл ва 5 та бункерни йўқ қилганлар ҳамда қурол ва ўқ-дори захираларини мусодара қилганлар.
Таъкидланишича, 19 август куни жангарилар Қундуз вилоятидаги электр таъминот линияси минораларидан бирини портлатишган. Ушбу линия орқали Афғонистондан Тожикистонга электр энергия импорти таъминланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»