09:32 / 21.08.2017
5 393

Тожикистонликлар Россияда мардикорчилик қилувчи йигитга қиз бермаяпти…

Тожикистонликлар Россияда мардикорчилик қилувчи йигитга қиз бермаяпти…
Қайси хонадонга совчи бўлиб кирманг, Тожикистонда аввал бир саволни кўндаланг қўйишади. «Бўлғуси куёв бўлмиш нима иш қилади? Қаерда ишлайди?..»

Агар «Йигит Россияда ишлаб пул топяпти», деб жавоб қайтарилса, совчиларга дарҳол рад жавоби берилади. Агар қизнинг ота-онаси ўзи бу рад жавобини айта олмаса, кейинроқ бошқалар орқали етказади.

Раҳим Бобокалонов Душанбе яқинидаги Миришкорон қишлоқ фуқаролар йиғини раиси. Уни атрофдаги барча қишлоқлар аҳолиси ҳурматлайди. Кўпинча совчиликка раисни ҳам бирга олиб боришади. Лекин барибир фойдаси йўқ. Йигит Россияда ишлаши маълум бўлса бас, совчилик амали муваффақиятсизликка юз тутади.

— Тўғри, — деди раис. — Россияда ишлайдиганларнинг ҳаммасигаям рад жавоби берилмайди. Агар йигит Россия фуқаролигига эга бўлса, у мамлакатда уй-жойи тайин, оладиган маоши эҳтиёжларни қоплар даражада яхши бўлса, ота-она қизини жон деб унга узатади. Майли, йигит ватанида яшасин, аниқ иш жойи, рўзғор тебратишга етадиган маоши бўлса, ота-оналар қизини у йигитга беради. Бошига ёстиқ қилмайди-ку! Уларнинг нега Россиядаги муҳожир йигитларга қиз бермаслиги бош сабаби битта. Қиз ўстирганлар ҳеч қачон қизининг келажаги туман ортида бўлишини хоҳлашмайди.

Хатлон вилоятидаги Шимсиддин Шоҳин қишлоғида яшовчи Саида исмли аёл шундай дейди:
— Қизимга чамаси ўн марта совчилар келишди. Биронтасигаям розилик бермадим. Чунки ҳаммасининг ўғли Россияда мардикорчилик қиларкан. Ахир, тушунинглар, Россияда ишлайдиган йигитга қиз берганларни кўряпман. Бир йил яшамай ажрашиб кетишяпти. Ҳаммалари бахтсиз бўлиб ота уйига қайтишга мажбур бўлишяпти.

«Соцсервис» жамоатчилик ташкилоти раҳбари Жамшид Қуддусовнинг фикрича, тожикистонлик йигитларнинг кўпчилиги Россияга мавсумий ишга боришади. Шунинг учун уларнинг на муқим жойи, иши, на даромади бор.

Хулоса қилиб айтганда, Россияда ишлаётган тожикистонлик йигитларни совчи қайтарилиши ҳозирча у даражада хавотирга солмаяпти. Ким билсин?!. Балки улар барчасини вақт изга туширишидан умидвордирлар? Ишқилиб шундай бўлсин-да!


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонликлар Россияда мардикорчилик қилувчи йигитга қиз бермаяпти…