11:03 / 21.08.2017
7 768

Одамлар изсиз йўқолаётган макон…

Одамлар изсиз йўқолаётган макон…
Жанубий Хитойда жойлашган Хейчжу водийси ер юзидаги энг сирли аномал ҳудудлардан бири бўлиб, сўзма-сўз таржима қилинганда, «Қора бамбук ботиғи» деган маънони англатади.

Бу ерда, Меан тоғининг шарқий ёнбағрида Тош дарвоза жойлашган ва бу ердан қуюқ бамбукзорга ўтиш мумкин. Мана неча йилдирки, бамбукзорда қанчадан- қанча одам изсиз ғойиб бўлмоқда.

1950 йил водийда ҳеч қандай сабабсиз самолёт бузилиб қолди. Текширилгач, ҳеч қандай техник муаммолар йўқлиги аниқ бўлди. Бундан ҳам ҳайратланарлиси, шу йилнинг ўзида 100 га яқин одам бамбукзорда бедарак кетди.

1962 йилда эса бутун бошли геологик экспедиция гуруҳи ғойиб бўлди. Экспедиция аъзоларидан фақат биргина йўлбошловчини қутқаришга муваффақ бўлдилар. У воқеани қуйидагича ҳикоя қилади: «Экспедиция водийга етиб келганда, у бироз ушланиб қолдим ва ортда қолиб кета бошладим. Кейин эса водий қуюқ туман билан қопланди. Бир метрдан уёғини умуман кўриб бўлмасди. Мени тушунтириб бўлмас қўрқув эгаллаб олган ва турган жойимда қотиб қолган эдим. Бир неча дақиқадан кейин туман тарқалди, бироқ экспедиция аъзоларини топа олмадим. Одамлар ҳам, асбоб-ускунаналар ҳам, ҳеч нарсани топиб бўлмади.»

Йўлбошчи анча йиллар вақт хиссини тўхтатиб қўйган туман ва ғалати товушлар ҳақида гапириб юрди.

1966 йилда ҳудуднинг релъеф харитасини тузаётган ҳарбий картографлар отряди бедарак йўқолди. Орадан 10 йил ўтиб ўрмончилар гуруҳи ғойиб бўлиши ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлди. Ахир ярим умрини ўрмонлар ва дараларда ўтказган тажрибали одамларнинг бундай бедарак йўқолишини жуда ғалати эди.

Бамбукзорда одамларнинг сирли ғойиб бўлишлари бутун дунёда бўйлаб ҳам шов-шув ва бахсларга сабаб бўлди. Кимдир буни психотроп моддалар ишлаб чиқарувчи заҳарли ўсимликлар билан боғласа, кимдир кучли геомагнит радиация ҳақида гапирарди, яна кимдир эса бу ерда параллель оламларга ўтиш йўли бор деб ҳисоблайди. Шунча хавф-хатарга қарамай, водийнинг ечилмаган жумбоғи бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Ҳатто огоҳлантириш белгилари ҳам одамларни бу сирли гўшага қадам қўйишдан тўхтата олгани йўқ. Агар водий томонга йўлингиз тушса, эҳтиёт бўлганингиз маъқул. Ҳарқалай, шунча одам бекордан-бекор бедарак кетмагандир.


Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одамлар изсиз йўқолаётган макон…