09:02 / 23.08.2017
5 656

Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири озодликка чиқди

Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири озодликка чиқди
Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Хан Мен Сук икки йил қамоқда ўтказгандан кейин озодликка чиқди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хан Мен Сук Кёнгидо вилоятидаги Ийжонбу шаҳри турмасида жазони ўтаётган бўлган. Собиқ бош вазирнинг тарафдорлари уни исмини ҳайқириб, гуллар билан кутиб олишган.

Уни кутиб олишда мамлакатнинг собиқ бош вазири Ли Хве Чхан ва собиқ адлия вазири Кан Кум Си ҳам иштирок этган.

“Охирги икки йил ичида қаттиқ оғриқлар ҳис қилдим, бироқ яна дунё билан учрашмоқдаман. Мен барча қийичиликларни сизнинг ишончингиз ва муҳаббатингиз туфайли енга олдим”, деб миннатдорлик билддирган уни кутиб олганларга Хан Мен Сук.

Собиқ аёл сиёсатчи бош вазир лавозимини 2006 йилдан 2007 йилгача эгаллаган. У 900 млн вон (ўша вақтдаги курс бўйича 790 минг доллар) миқдорида пора олгани учун 2015 йилда қамалган эди. Суд қароридан кейин у парламентдаги ўрнидан маҳрум этилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири озодликка чиқди