
Маълумки, Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған Германияда яшовчи турк муҳожирларини бундестаг сайловларида Ангела Меркелга овоз бермасликка чақирганди.
Бу чиқишидан сўнг Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл Туркия раҳбарини ўзга давлат ички ишларига аралашганликда айблади. Эрдўған ҳам бу айблов жавобини эшитиш истагида бўлганларни узоқ кутдириб ўтирмади.
— Сен ўзи кимсан? — деди у чиқишларидан бирида. — Туркия президенти билан шунақа оҳангда гаплашишни ким қўйибди сенга? Сиёсатга қачон кириб келгансан ўзи? Ёшинг нечада? Ҳали сен бизга сиёсат дарсини ўтмоқчи бўлдингми?..
Эслатиб ўтамиз, Германияда бундестаг сайловлари 2017 йил 24 сентябрида бўлиб ўтади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар