Бу қабила «Қоравой» ёки «Колуфо» деб аталади. Улар истиқомат қиладиган жой Папуанинг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Бу қабила аъзолари асосан одамхўрлик билан қорин тўйдиради. Емишни ўз ораларидан қидиришади. Яъни, кимда ким ички қонунларни бузса, жазо тариқасида ўша кимсани еб битиради. Айтишларича, улар 1970 йилларга қадар ер юзида тараққиёт зоҳирлигини билишмаган. Ҳозир ҳам деярли шундай. Улар биз ерликларни, яъни, ўзларидан бошқаларни арвоҳлар сифатида қабул қилишади.
Қизиғи, уларнинг уйлари дарахтлар устига қурилган. Қабила аъзолари қабиладошлари орасидаги зўравонлар қўлга олиб қулликка маҳкум этмаслиги, ёки еб қўймаслиги учун дарахтлар устида уй қуришга мажбур бўлишаркан. Аммо улар орасида балиқчилик билан қорин тўйдирадиганлар ҳам йўқ эмас.
Ҳисоб-китобларга қараганда, «Қоравой» қабиласи тахминан 3 минг кишидан иборат. Уларнинг барчаси қадимий афсоналарга қаттиқ ишонишади, бўйни ва қўлларига тумор осиб юришади. Қабила аъзолари ҳануз ўлиб кетган аждодлари исталган пайтда тирилиб келишлари мумкинлигига ҳам ишонишади.
Қабиладагилар кийим киймайди ва шу аҳволда овга боради.
«Қоравой» аҳли дарахтлардаги уйида истиқомат қилса-да, совуқда уйни иситиш учун олов ёқишни яхши ўзлаштирган. Оловда овқат ҳам пиширишади.
2006 йили журналист Пол Раффаэль Австралия телевидениеси ходимлари билан келиб қабила аъзолари ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаганди. Ўшанда қабиладаги эркаклардан бири унинг 6 яшар жиянини қабиладошлари жодугарликда айблаётгани, жазо сифатида болакайни пишириб ейиш учун ҳозирлик кўришаётганини айтганди…
Ҳа, демак, қабила ҳар жиҳатдан қолоқ бўлишига қарамай, барибир сеҳр-жодуга нафрат назари билан боқаркан.
Дарвоқе, «Қоравой» қабиласи фақат одам гўштини ейиш билан чекланмайди. Улар ерда ўрмалаган жонзот борки, барчасини қозонга солади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди