
Таиланд шарқий соҳилларида ёғочдан бунёд этилган уй денгизга қулаб тушди. Ҳодиса Чонбкури вилоятидаги Саттахип қишлоғида юз берди.
Фожеа оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, уч киши жароҳат олди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Расмийларнинг сўзларига қараганда, эрта тонгда кучли шамол уйни денгизга оқизиб кетган. Бу вақтда тўрт кишидан иборат оила аъзолари уйқуда эди, дея хабар беради O`zbekiston24.uz.
Оиланинг келини соҳилга чиқа олмади ва уй билан денгизга оқиб кетди. Қўшниларнинг ёрдами билан қирғоққа олиб чиқилган келиннинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар